НАВБАҲОРДА ЯНГИ МАСЖИД ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Навбаҳор тумани, "Навбаҳор” маҳалласи ҳудудида жойлашган "Жўра хатиб бобо” жомеъ масжиди фойдаланишга топширилди. Унинг очилиш маросимида туман ҳокими Л.Облақулов ва кенг жамоатчилик иштирок этишди. Янгидан қурилган бу масжидда бир вақтнинг ўзида 500 нафар фуқаро намоз ўқиши мумкин. Масжид ҳомийлик асосида қурилиб, намозхонлар ихтиёрига топширилди. Ушбу масжиднинг фойдаланишга топширилиши навбаҳорликлар учун муносиб туҳфа бўлди. Бу эса мамлакатимизда фуқароларнинг диний эътиқод эркинлигини таъминлаш, миллий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга доир юксак эътибор намунасидир. Мазкур диний ташкилотнинг очилиши тумандошларимизнинг диний ибодат ва расм-русумларини эмин-эркин адо этишларига шароит яратилиши баробарида динимизнинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар, азалий қадриятларимиз ифодаси эканлигини кенг тарғиб қилишга, ислом ва жаҳон цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган аждодларимизнинг бой маданий меросини чуқур ўрганиш асосида ёшларнинг онгу тафаккурини шакллантиришга, бузғунчи ёт ғояларнинг асл моҳияти ва мақсадлари ҳақида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг хабардорлик даражасини оширишга хизмат қилади. Ушбу масжидда бугун туманимиз аҳолиси биринчи жума намозини адо этишиб, юртимиз ва туманимизнинг ривожланиши ҳамда тинчлиги учун дуолар қилишди.
 НАВБАҲОРДА ЯНГИ МАСЖИД ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
НАВБАҲОРДА ЯНГИ МАСЖИД ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
НАВБАҲОРДА ЯНГИ МАСЖИД ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
НАВБАҲОРДА ЯНГИ МАСЖИД ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
НАВБАҲОРДА ЯНГИ МАСЖИД ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
НАВБАҲОРДА ЯНГИ МАСЖИД ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
НАВБАҲОРДА ЯНГИ МАСЖИД ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ                                                                                                                                                                                                      

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.