ҚЎЛ МЕҲНАТИ ҚАДР ТОПДИ

Барчамизга маълумки, 21-аср технологиялар асри. Бугунги кунга келиб саноат ва ишлаб чиқаришнинг катта қисмини машиналар ва IT технологиялар эгаллади. Шунга қарамасдан юртимизда инсон қўли билан яратилган товар ва моддий буюмларнинг қадри ва нархи анча юқори туради. Шу сабабдан Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан ватанимизда ушбу соҳа вакилларига кенг имкониятлар яратилмоқда. 
Бугунги қаҳрамонимиз ана шундай заҳматкаш фуқаролардан бири Навбаҳор тумани "Учтут” маҳалласида истиқомат қилувчи Бозоргул ая Тожиева. 12 ёшидан бошлаб каштачилик ҳунари билан шуғулланиб келган янинг айтишича онасидан ўрганган бу ҳунарга ўзгача меҳри бор. Бозоргул ая ҳар бир тиккан каштасига кўз нури ва қалб қўрини бериб, санъат асари яратади. Бугунги кунда қизлари, келинлари, набиралари ва ушбу ҳунарга қизиқувчи қўни-қўшниларларига ўргатиб, шогирдлар тайёрламоқда. "Каштачиликни хотин-қизлар ҳаётида тарбиявий аҳамияти жуда катта. У инсонни сабрга, матонатли бўлишга ва қадриятларимизга ҳурмат билан қарашга ундайди” - дейди ая.
ҚЎЛ МЕҲНАТИ ҚАДР ТОПДИ
ҚЎЛ МЕҲНАТИ ҚАДР ТОПДИ
ҚЎЛ МЕҲНАТИ ҚАДР ТОПДИ
ҚЎЛ МЕҲНАТИ ҚАДР ТОПДИ
ҚЎЛ МЕҲНАТИ ҚАДР ТОПДИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.