Ёруғ кунлар қадри

Ҳаётга келсанг-у, бошинг ташвишдан чиқмаса, ўзингни қўярга жой тополмай қоларкансан. Айниқса, бошқа аёллар сингари бахтинг кулмаса, дардингни эшитадиган бир яқининг бўлмаса. Шундай пайтларда нима қилишни билмай жонинг ҳалак бўларкан. Тўғриси, охирги вақтларда яшашдан умидимни узгандим.

Муҳтарам Призидентимиз Шавкат Миромоновичнинг хайрли ишлари мени ҳаётга қайтарди.
Оилалиман, 2 нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим ҳам , мен ҳам 2 гуруҳ ногиронимиз.
Бир пайтлар мактабда ўқитувчи бўлиб ишлардим, касбимни жуда яхши кўрардим, болаларсиз ҳаётимни тасаввур эта олмасдим... Аммо тақдир тақозоси билан соғлигимни йўқотдим, 2 йил тўшакка михланиб қолдим, духтирлар менга чап сон суяги бошчаси емирилиши деган ташхис қўйишди. Бу етмагандек турмуш ўртоғимга ҳам соғлиги бўлмаганлиги туфайли жаррохлик амалиёти ўтказиш керак эди, лекин иқтисодий томонидан қийналганимиз учун операция қилдира олмадик.
Ана шундай кезларда давлатнинг кўмагини, эътиборини чинакамига ҳис этдим. Даволанишим учун тўлиқ имконият яратиб берилди. Аста-секин оёққа тура бошладим, ишонасизми яна юра бошладим, буни сўз билан тушунтириб бера олмайман...
Маҳалла фаоллари бизнинг оилани ўрганишга келиб, мени "Аёллар дафтари”га биринчилар қаторида киритишди. Ҳеч қанча вақт ўтмай қаровга муҳтож бўлиб ётган кезларим давлат кўмаги билан Навоий вилоят кўп тармоқли тиббий марказида даволиниш учун ётқизилдим. Операциям учун 24 миллион сўм маблағ кўчириб берилди. Операциям муваффақиятли ўтди. Аллоҳимга беҳисоб шукр айтаман, ҳозир юряпман. Соғлигим ҳам кайфиятим ҳам яхши.
Умуман, яшаш турмуш тарзимиз тобора яхшиланиб боряпти. Менда ва оила аъзоларимда бугунги кундан розилик, шукроналик ва эртанги кунга ишончи ортмоқда. Биздек кўмакка, қаровга муҳтож аёлларни ўз ҳолига ташлаб қўймай, қўллаб-қувватлаётган юртбошимизга минг рахмат, барчаси учун Президентимизга ташаккур билдираман.
Холида Назарова, Навбаҳор тумани "Бурқут” маҳалласи
Ёруғ кунлар қадри

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.