Долзарб масалалар муҳокамаси

Жорий йилнинг 11 июн куни Навбаҳор туманидаги "Агроиқтисодиёт” касб-ҳунар коллежида тумандаги "Арабсарой” ва "Янгиқўрғон” қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Навоий вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич, туман ҳокими, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашув давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар билан муражаат қилишди. Берилган саволларга вилоят ҳокими, туман ҳокими ва масъул ташкилот раҳбарлари томонидан атрофлича жавоб берилди.

Учрашув сўнгида муҳим масалалар юзасидан қарор қабул қилиниб келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

 

Ж.Мардонов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.