НАВБАҲОР ТУМАНИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ.

Ўқув йилининг дастлабки соатларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида «Мустақиллик дарслари» ва «Маънавият соатлари» ўтказилди.

Тумандаги 20-умумтаълим мактабида 374 нафар ўқувчи таҳсил олади. Уларга 37 нафар мутахассис ўқитувчилар таълим-тарбия бермоқда. Таълим масканида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Шундан сўнг туман ҳокими Лочин Облақулов тадбир иштирокчилари ҳузурида сўзга чиқиб, барчани мустақиллигимизнинг ўттиз йилиги ҳамда бошланаётган янги ўқув йили билан табриклади. Тадбирда ўқувчи-ёшлар ўзлари тайёрлаган бадиий дастурларини намойиш этишди.

Тантанали тадбирдан сўнг барча ўқувчилар синфларга йўл олди. Туман ҳокими мактабнинг 11-синф ўқувчиларига «Мустақиллик дарси»ни ўтди. Мустақиллик – энг улуғ неъмат. Мамлакатимиз тарихан қисқа даврда жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллагани, улкан ютуқ ва марраларни қўлга киритгани, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган Янги Ўзбекистондаги ўзгариш ва янгиланишларни мисоллар асосида тушунтириб берди.

Шунингдек, келажак сари интилаётган ёшларга Ватанни севиш ҳақиқий бахт эканлиги, мамлакатимиз тинчлигини асраб-авайлаш, унинг тараққиётига ҳисса қўшиш ҳар бир ўғил-қизнинг бурчига айланиши, асосийси, бу ният ҳамда мақсадларга эришиш йўлида ўқувчилар кучли билимга эга бўлиши, одоб-ахлоқ, тарбия билан камолга етиши зарурлигини алоҳида таъкидлади, – туман ҳокими.

Мактаб остонасига илк бор қадам қўяётган 22 нафар жажжи  ўғил-қизларга ва мактабнинг 11-синф ўқувчиларига эртак китоблар ҳамда бадиий адабиётлар туман ҳокими томонидан эсдалик сифатида топширилди.

Шунингдек, янги ўқув йили бошланишига бағишланган тантанали тадбирлар барча умумтаълим мактабларида ҳам бўлиб ўтди. Тадбирларда корхона, ташкилот, муассасалар вакиллари, тарғиботчилар, кенг жамоатчилик, депутатлар иштирок этдилар. 
 
НАВБАҲОР ТУМАНИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ.
НАВБАҲОР ТУМАНИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ.
НАВБАҲОР ТУМАНИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ.
НАВБАҲОР ТУМАНИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ.
НАВБАҲОР ТУМАНИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ.                                                 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.