Навбаҳорда кўп тармоқли марказий поликлиниканинг очилиш маросими ўтказилди.

Мустақил Ўзбекистонимизнинг 30 йиллик байрами арафасида Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш, касалликларни профилактика қилиш ва барвақт аниқлаш, даволаш,  "Д” назоратида турган беморларни соғломлаштириш, туманимизга малакали тиббий кадрларни жалб қилиш борасидаги тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида, туман марказида замон талабларига мос ҳолда қурилган ва жиҳозланган Кўп тармоқли Марказий поликлиниканинг очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Л.Облақулов иштирок этди ва нутқ сўзлади.
      Ҳозирги кунгача туманимизда  фаолият юритган кўп тармоқли марказий поликлиника 1996 йил қуриб эски лойиҳа асосида қишлоқ участка шифохонаси таркибида 70 қувватга эга бўлган амбулатория сифатида ишга туширилган, кейинги йилларда Навбаҳор тумани ташкил этилиши билан туман тиббиёт бирлашмаси таркибидаги кўп тармоқли марказий поликлиника сифатида иш бошлаган. Бу бино ҳозирги кун талабига жавоб бермаганлиги ва малакали тиббий хизмат сифатини пасайиб кетишига олиб келаётган эди. Кўп тармоқли марказий поликлиникада врачлар учун хоналар етишмас, замонавий тиббий жиҳозларни жойлаштириш имкониятини бермас, қабулга келган беморларни каридорларда тирбанд бўлиб қолиши натижасида, туман аҳолисининг қатор эътирозларига сабаб бўлаётган эди. Бу нарса янгидан кўп тармоқли марказий поликлиника биносини қуриш ва жиҳозлаш заруриятини туғдирди. Шу сабабдан 2020 йилда вилоят, туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси маъмуриятининг фидойи фаолларимиз ташаббуси билан янги  375 қувватга эга, 8 млярд 700 млн сўмга режалаштирилган янги кўп тармоқли марказий поликлиника қуриб бошланди ва 2021 йил мустақил Ўзбекистонимизнинг 30 йиллик байрами арафасида ишга тушириш имкониятига эга бўлди. Ушбу бинони қуришда "Таянч-қурилиш Сервис” МЧЖ нинг  100 дан ортиқ қурувчилари фидокорона хизмат кўрсатди. 
   Кўп тармоқли марказий поликлиника қурилган вақтда туман аҳолиси 63 мингни ташкил этган бўлса ҳозирги кунда туман аҳолиси 115065 нафар, 0-14 ёшгача болалар 29998 нафар, ўсмирлар 4735 нафар, 18 ёшдан юқорилар 80 332 нафар, ТЁХҚ 30.433 нафар, Тиббиёт бирлашмасида  жами ходимлар сони 914 нафар, олий маълумотли 141 нафар, ўрта тиббий ходим 773 нафар, кўп тармоқли Марказий поликлиникада олий маълумотли 40 нафар, ўрта тиббий ходим 135 нафарни ташкил этади.
  Умид қиламизки бу масканда фаолият кўрсатаётган фидойи тиббиёт ходимларимиз замонамиз қаҳрамонлари Навбаҳор халқи саломатлигини сақлашда, касалликларни олдини олишда, тиббий ёрдам кўрсатишнинг самарадорлиги ва оммабоплигини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришида ўз хизматларини аямайди. Ўйлаймизки тиббиёт ходимларимиз жамият олдида, халқимиз олдида ўз ўрни ва мақомини кўтаради. 
Навбаҳорда кўп тармоқли марказий поликлиниканинг очилиш маросими ўтказилди.
Навбаҳорда кўп тармоқли марказий поликлиниканинг очилиш маросими ўтказилди.
Навбаҳорда кўп тармоқли марказий поликлиниканинг очилиш маросими ўтказилди.
Навбаҳорда кўп тармоқли марказий поликлиниканинг очилиш маросими ўтказилди.
Навбаҳорда кўп тармоқли марказий поликлиниканинг очилиш маросими ўтказилди.                                                   

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.