МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ТУҲФА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 сентябрдаги "Мобил гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида”ги 786-сонли қарори, Навбаҳор тумани ҳокимининг 2020 йил 28 декабрдаги  Қ-566-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги "Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 494-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида 5-сонли "Бинафша” мактабгача таълим ташкилоти ҳузурида "АҚЛВОЙ” лойиҳаси доирасида "Совунгар” ва "Карвон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қайта жиҳозланган ИСУЗУ HC 40 автобусида мобил гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу гуруҳлар фаолият кўрсатиши натижасида Совунгар маҳалласидаги 48 нафар 3-7 ёшдаги тарбияланувчилар ва "Карвон” маҳалласидаги 48 нафар мактабгача таълим ёшидаги 3-7 ёшдаги тарбияланувчилар мактабгача таълим тизимига қамраб олинади.
Мобиль гуруҳлар мақсади болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни кенгайтириш, мактабгача таълим тизимига жалб этилмаган болаларга таълим хизматлари кўрсатишдан иборат.
Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг ҳар томонлама етук, интеллектуал, маънавий эстетик ва жисмонан камол топшиши учун шарт-шароит яратиш.
Мактабгача таълим ташкилотларига бормайдиган болаларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш ва уларни бошланғич таълимга тайёрлаш. 
Болаларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, бола шахснинг асосларини шакллантириш, унинг билим орттиришига бўлган қизиқишларини ривожлантириш.
Таълим тарбия жараёнига иннавацион педагогик технологиялар, таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва услубларини жорий этиш, ота-оналарга болаларнинг илк ривожланиши ва уларга таълим-тарбия бериш мақсадида маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатиш мобиль гуруҳларнинг асосий вазифалари ҳисобланади. Тадбирда туман ҳокими Л.Облақулов,  2-сектор раҳбари, туман прокурори И.Бабамурадов, вилоят мактабгача таълим бошқармаси ходимлари ва кенг жамотчилик вакиллари иштирок этишди.
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ТУҲФА
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ТУҲФА
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ТУҲФА
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ТУҲФА
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ТУҲФА
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ТУҲФА
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ТУҲФА
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ТУҲФА
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ТУҲФА
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ТУҲФА
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ТУҲФА
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ТУҲФА
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ТУҲФА

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.