Болаларга беринг дунёни

Болаларга беринг дунёниЖорий йилнинг 1-июн куни тумандаги Бобуршоҳ кўчасида ҳамда туман марказида "1-июн–Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан "Болаларга беринг дунёни” шиори остида бир қатор тадбирлар ва спорт мусобақалари ташкил этилди.

Жумладан тумандаги "Марказий ўйингоҳида” ёшлар ўртасида футбол мусобақаси, "Бобуршоҳ” кўчасида "Ер сайёрасида тинчлик” шиори остида асфальтга расм чизиш, велопойга ҳамда шахмат ва шашка каби бир қатор мусобақалар бўлиб ўтди.

Болаларга беринг дунёниБайрам тадбири сўнгида ғолиблар туман ҳокимлиги ҳамда туман ХТМФМТТЭ бўлимининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бундан ташқари болаларни ўз қўллари билан яратган ҳунармандчилик ишларининг кўргазмаси ташкил этилиб туман Маданият ва спорт ишлар бўлими томонидан концерт дастури намойиш этилди.

 

 

Болаларга беринг дунёни

 

 

 

 

 

 

Ж.Мардонов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.