Yangiliklar

Сайлов қонунчилигига мувофиқ овоз беришнинг шаффофлиги

Юртимизда сайловга оид қонунларнингтизимлаштирилиши ҳамда қўшимчаўттиздан ортиқ муҳим демократик қоида-талабларнинг киритилиши асосида,
2019 йил 25 июнь куни мамалакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутган сайловларни ўтказишнинг бош таомили ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Сайловкодекси қабул қилинди.

Мазкур Кодекснинг мазмун моҳияти ҳақида фикр билдириладиган бўлсак, ушбу Кодекс Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хоҳиш-иродаси эркин билдирилишини таъминловчи кафолатларни белгилайди.

Шу билан бир қаторда, мазкур қонунчиликка мувофиқ қуйидагилар ўз ифодсини топган.

Жумладан,

Ўзбекистон Республикасида сайловларумумий, тенг, тўғридан-тўғри сайловҳуқуқи асосида яшириновоз бериш принципларига биноан очиқ ва ошкора ўтказилади.

Сайловда эркин ва яширин овоз берилади. Сайлов бюллетенидаги номзодлардан қайси бирини танлашни фақат сайловчининг ўзи ҳал қилади. Сайловчилармуддатидан олдин ёкисайлов куни участка сайлов комиссияси биносида ёхуд турган жойида яширин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланадилар. Сайловчиларнинг қайси номзодга овозберганлигини кузатиш ва текширишга йўл қўйилмайди. Участка сайлов комиссияларисайловчиларнинг яширин овоз бериш ҳуқуқини таъминлашучун масъул ва жавобгардир.

Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишни сайлов комиссиялари очиқ ва ошкора амалга оширади. Сайлов комиссиялари фуқароларниўз иши тўғрисида, сайлов округлари, участкалари тузилганлигиҳақида, сайлов комиссияларининг таркиби, уларнинг жойлашган ери ва иш вақти тўғрисида хабардор этади, сайловчиларнинг рўйхатлари, сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг рўйхати билан таништиради, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлартўғрисидаги, шу нингдек, овоз бериш ва сайлов якунлари ҳақидаги маълумотларни маълум қилади. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча жараёнлари оммавий ахборот воситаларида, шунингдек ижтимоий тармоқларда ёритилади.

Сайлов комиссиялари давлат органларидан, жамоат бирлаш-маларидан ва мансабдор шахслардан мустақил ҳисобланади. Сайлов комиссияларининг фаолиятигааралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув жавобгарликка сабаб бўлади.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди.

Шунингдек, мазкур қонунчиликка мувофиқ, Марказий сайлов Комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни ўтказиш учун тузиладиган сайлов комиссиялари тизимига бошчилик қилиш ва сайлов компанияси бошланганлигини эълон қилиш ҳамда сайлов комиссиялари фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлашни амалга ошириш, сайловни ташкил этиш масалалари юзасидан ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилиш, йўриқномалар ва низомларни тасдиқлаш ва тушунтиришлар бериш каби вазифаларни амалга оширади.

Шуни айтиш жоизки, сайловлардаги овоз беришнинг очиқ ва ошкоралиги ҳамда шаффофлиги, бу фуқароларнинг эртанги кунга ишонч ҳамда она Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси билан сайлов жараёнларида иштирок этишини кафолати бўлиб хизмат қилади.

 

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг архивариуси

Шахзод Тўрақулов

Yangiliklar

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.