САБРЛИ ВА МАТОНАТЛИ ОЙБЕКЖОН

Баъзан ҳаёт зарбалари, ташвишлари олдида ўзимизни ожиз ҳис қиламиз, тушкунлик ҳисси рухимизни қамраб олади. Натижада ҳаётдан нолиймиз, дунёни адолатсизликда айблай бошлаймиз. Бироқ, инсон матонати, сабр-бардоши ҳар қандай оғир дамда ҳам ўзлигини йўқотмагани билан азиз ва шариф.  Ана шундай инсонийликнинг юксак намунасини кўрсатган кишилар фақат афсона ва эртакларда эмас, сизу бизнинг ёнгинамизда, замондошлар орасида ҳам мавжуд. Имконияти чекланган айрим инсонларнинг ҳаётдан соғлом инсонлардан кўра минг баробар кўпроқ лаззатланиб яшаётганларини кўрганда юракдан мудроқ садо отилиб чиқади: "Табиат нақадар буюк, у ҳатто инсон имкониятларини чеклаб туриб ҳам яшаши учун мазмун яратиб бера олади!" Бундай инсонлар ҳаётни, ҳар бир они ғанимат умр мазмунини сизу биздан кўра теранроқ англайдилар. Айни навқирон йигит ёшида бахтсиз ҳодиса сабаб иккила оёғидан ажралган Навбаҳор тумани "Ёш куч" маҳалласида истиқомат қилувчи Ойбек Йўлдошев тақдирнинг аччиқ синовига учради. Аммо бу ҳолат иродали йигитни ўзига бўйсундира олмади. Табиатан очиқкўнгил, жисми шикаста бўлсада рухи соғлом, юраги ҳаётга муҳаббат билан тўлган қаҳрамонимиз эртанги кунга ишонч ва орзулар билан яшашда давом этмоқда. Онасининг дуолари, турмуш ўртоғи, фарзандлари ва яқинларининг меҳр-муҳаббатидан куч олиб ҳалол меҳнат билан умр кечирмоқда. Отамерос этикдўзлик, пайвандчилик каби ҳунарларни пухта эгаллаган бу йигит ҳатто томорқа юмушларини ҳам маромига етказиб бажаради. Шу сабабли мўжазгина томорқанинг бирор қарич ери бўш турмайди.  Яна, оилавий тадбиркорликка ҳам қўл ўриб нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Ҳозирда ушбу цехда маҳалланинг уч нафар уйда бўш ўтирган хотин-қизларининг бандлиги таъминланган.                                                                                                                               - Бахтсиз ҳодиса рўй берган ўша машум кунни эсласам, "мени деб қайғурманг онажон, мен яхшиман, ҳаммаси яхши бўлади"- дея шундай оғир ҳолатда ҳам менга далда бўлишга ўринган фарзандимнинг сабр-бардоши, иродасини кўриб Оллоҳимга шукрона келтираман,- дейди унинг онаси Ҳалима Йўлдошева.      
 Бугун имконсизликдан имкон топиб сабр-қаноат, ҳалол меҳнат ортидан маҳалла- куй, эл орасида эъзоз ва ҳурмат топган фарзандининг метин иродасини кўриб кўзларида ёш қалқиган она жигарбандининг болалигини шундай хотирлайди. 
 Халқимизда ҳунарли киши хор бўлмас, -деган ажойиб бир нақл бор. Ушбу нақлнинг ҳаётимиздаги ифодасини Ойбек Йўлдошев тимсолида кўрдик десак, асло муболаға қилмаган бўламиз. Маҳалладошлари-ю қўни-қўшнилари ҳам Ойбекжонни бизга эмас, бизни унга эҳтиёжимиз бор деган фикрларни билдиришди.
 Мақсад ва орзулар сари интилаётган, ҳаётнинг аччиқ синовларини сабр ва матонат билан  енгиб  ўтаётган Ойбек Йўлдошев шунча кучни кимдан, қаердан оласиз деган саволимизга шундай жавоб берди:
 Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Биз кўп ҳолларда бебаҳо неъматларга ношукрлик қиламиз. Соғлом бўлсакда баъзан фиғонимиз фалакка чиқади. Шундай вақтларда бир тин олиб, танимиз соғлиги, қорнимиз тўқ, устимиз бутлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Тўрт муччаси соғ бўла туриб ҳаётдан нолийдиган, арзимаган қийинчилик ва тўсиқларга дуч келганда эса янглиш йўлни танлайдиганларга мана шундай инсонларнинг ҳаётини ибрат қилиб кўрсатиш мумкин.
САБРЛИ ВА МАТОНАТЛИ ОЙБЕКЖОН
САБРЛИ ВА МАТОНАТЛИ ОЙБЕКЖОН
САБРЛИ ВА МАТОНАТЛИ ОЙБЕКЖОН
САБРЛИ ВА МАТОНАТЛИ ОЙБЕКЖОН
САБРЛИ ВА МАТОНАТЛИ ОЙБЕКЖОН
САБРЛИ ВА МАТОНАТЛИ ОЙБЕКЖОН
САБРЛИ ВА МАТОНАТЛИ ОЙБЕКЖОН
САБРЛИ ВА МАТОНАТЛИ ОЙБЕКЖОН
САБРЛИ ВА МАТОНАТЛИ ОЙБЕКЖОН
САБРЛИ ВА МАТОНАТЛИ ОЙБЕКЖОН
САБРЛИ ВА МАТОНАТЛИ ОЙБЕКЖОН
САБРЛИ ВА МАТОНАТЛИ ОЙБЕКЖОН
САБРЛИ ВА МАТОНАТЛИ ОЙБЕКЖОН
САБРЛИ ВА МАТОНАТЛИ ОЙБЕКЖОН
САБРЛИ ВА МАТОНАТЛИ ОЙБЕКЖОН
САБРЛИ ВА МАТОНАТЛИ ОЙБЕКЖОН
САБРЛИ ВА МАТОНАТЛИ ОЙБЕКЖОН
САБРЛИ ВА МАТОНАТЛИ ОЙБЕКЖОН                                                                       

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.