НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ.
Жорий йилнинг 31 июль куни Навбаҳор туман ҳокимлигида туман ҳокими Л.Облақулов томонидан навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда идора-ташкилот раҳбарлари ва фуқаролар иштирок этдилар.
Қабул давомида 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 4 та мурожаат ўз ечимини топди. Қабулда уй-жой билан таъминлаш, кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш сингари масалалар юзасидан қилинган мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар асосида тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.