Жорий йилинг 27 июль куни Навбаҳор туман ҳокими Л.Облақулов тумандаги 1-сектор ҳудудидаги "Юқори Бешработ” маҳалласида фуқаролар иштирокида сайёр қабул ўтказди. Қабулда туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Қабул давомида 25 нафар фуқаро томонидан 27 турдаги мурожаат эшитилди. Билдирилаётган мурожаатлар жойида масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.