ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРИМИЗДА

Ассалому-алайкум азиз тумандошлар,

Хабарларингиз бор, охирги йилларда ҳурматли Давлатимиз Раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янги тизими амалиётга жорий этилиб, барча даражадаги раҳбарлар, давлат хизматчилари олдига қилаётган барча ишларимиз ва фаолиятимизнинг пировард мақсади "Халқни рози қилиш” деган мақсадни қўйиб келадилар.

Дарҳақиқат, Давлатимиз Раҳбарининг 2019 йил
17 январда эълон қилинган "Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан тизимда янги сифат босқичи бошланди.

Мазкур фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналарининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалдаги тизими билан бир қаторда Халқ қабулхоналарининг муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишини, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинди.

Қолаверса, "маҳалла–сектор–халқ қабулхонаси” тизими ҳам жорий этилиб, амалиётда кенг қўлланиб келинмоқда ва бу тизим албатта ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, сектор раҳбарлари олдига эҳтиёжманд оилалар билан ишлаш бўйича "темир дафтар”, "аёллар дафтари”, "ёшлар дафтари” тизими ҳамда иқтисодий идоралар билан биргаликда "маҳаллабай” ишлаш, "ўсиш нуқталари”ни аниқлаш ва "ҳудудларни ихтисослаштириш” тизимлари жорий этилиб, аҳолини қийнаётган муаммо ва масалалари бўйича хонадонбай, фуқаробай манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларигаэътибор қаратадиган бўлсак, жорий йилнинг 6 ойи давомида туманда саноат махсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 257,9 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 116,0 фоизни, истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 111,0 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,6 фоизни, қурилиш ишлари 145,3 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,5 фоизни, чакана савдо айланмаси 169,4 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,1 фоизни, хизматлар 162,3 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,1 фоизга ўсишга эришилди.

Туманда 2021 йилнинг 6 ойи учун бюджетга тушумларнинг контенгент режаси 18 млрд.сўм) этиб белгиланган бўлиб, амалда 20 млрд. сўмга яъни 110,9 фоизга бажарилди.

Маҳаллий бюджет режаси 11,4 млрд.сўм
этиб белгиланиб, амалда 12,2 млрд.сўмга 107,5 фоизга
бажарилиб, бюджетнинг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан маҳаллий бюджет ихтиёрига 849 млн.сўм миқдоридаги маблағлар қолдирилди.

Туманда фаолият кўрсатаётган жами тадбиркорлик субъектлар сони бугунги кунда 2724 тани ташкил этиб, шундан, кичик бизнес субъектлари 1986 тани ташкил этади. Жорий йилнинг январ-июнь ойларида 270 та  янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,2 фозга ўсишга эришилди.

Ушбу, янги ташкил этилган кичик бизнес субъектларининг 43 тасисаноат, 40 таси қишлоқ хўжалиги, 10 таси қурилиш, 141 таси савдо,3 таситашиш ва сақлаш, 33 таси бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш субъектларига тўғри келади.

Шунингдек, жорий йил якунига қадар 1462 та янги иш ўринларияратилиб, бандлик дастурининг ижроси
104 фоизга бажарилиши, аҳолининг ишсизлик даражаси йил бошидаги 10,1 фоиздан 9,1 фоизга камайиши кутилмоқда.

Туманда биргина 2020 йилда янгидан ишга туришилган 49 та инвестиция лойиҳалари ҳисобидан жами 761 та иш ўринлари яратилди.

Янгидан ишга тушурилган лойиҳаларнинг ҳисобига яратилган иш ўринларининг 513 таси 2 та йирик лойиҳалар ҳисобланган "NAVBAHOR KASABA CHEVARLARI” МЧЖ ҳамда "MENGI TEKSTIL GROUP” қўшма корхонаси тикувчилик цехилари ҳисобига тўғри келади.

Биргина июнь-июль ойлари давомида Меҳнат вазирлиги ташаббуси билан тумандаги 8 та маҳаллалаларда 8 та кичик лойиҳалар ташкил этилиб, 231 та ишсиз аҳоли бандлиги таъминланди.

Йил якунига қадар йирик лойиҳалардан ҳисобланган "ҚОРАЖОН ТЕХТИЛ” МЧЖ тикувчилик цехининг ишга туширилиши натижасида яна қушимча 400 та янги иш ўрни яратилиши натижасида ушбу йўналишдаги мурожаатларнинг камайишига эришилади. 

Аҳолининг турмуш шароитларини янада яхшилаш мақсадида2016-2020 йиллар давомида 139,9 км ичимлик сув қувурлари тортиш ва реконструкция қилиниши натижасида 19 та аҳоли пунктлари тоза ичимлик суви билан таъминланди. Ушбу даврда 300,7 км электр тармоқлариреконструкция ва модернизация қилиниб, электроэнергия таъминоти масаласи тўлиқ ечилди.

Шунингдек, 22.1 км автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, 46 км йўлларни тўлиқ ва 105 км жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Навбаҳор туманида ҳамсўнги беш йилда
9 та кўп қаватли уй-жойлар қурилди.
Натижада кўп қаватли уй-жойлар қурилиши70 фоизга ошди.

126 нафар аҳоли уй-жой билан таъминланди.

Бироқ, афсуски яратиб берилган шунча имкониятларга қарамасдан, аҳоли муаммолари билан ишлаш борасидаги фаолиятимизни қониқарли деб бўлмайди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари айрим ҳолларда кечиктирилмоқда.

Тумандаги аксарият ташкилотларнинг масъуллари томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш учун ажратиладиган дастлабки 15 кунлик муддатда эмас, балки 15 кундан ортиқ бўлган муддатларгача чўзиб, шунда ҳам оддийгина "мурожаатларни тезроқ ёпиш" учун тушунтириш бериш билан чекланган ҳолда ёпиб юборилмоқда. Бунинг оқибатида фуқаролар тинимсиз юқори турувчи идораларга, ёки мутассадиларга қайта мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда.

Хўш, Мурожаатлар, шу жумладан, такрорий мурожаатлар сони ортиб бораётганининг сабаблари нимада?

Бунинг асосий сабаби, биринчи галда, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни аҳоли қатламларига тўлақонли етказиб бера олмаётганимизда, тарғибот-ташвиқот ишларининг сустлигидадир.

Шу билан бирга, тумандаги масъуллар, маҳалла, хотин-қизлар, ёшлар ишлари агентлиги бўлимларининг ўз ишига етарли даражада масъулият билан ёндашмаётганида, муаммонинг ичига кирмай, фақат "тушунтириш берилди”, "назоратга олинди” каби гаплар ва ҳисоботлар билан, масалани "ёпиб” келаётганидадир. Оддий қилиб айтганда ишлаш тизимининг тўғри йўлга қўйилмаганида.

Бироқ энди бундай "хўжакўрсин”ликка, эътиборсизликка мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.

Бугундан бошлаб, мен бошчилигимда сектор раҳбарлари барча мурожаатларни ҳал этиш бўйича бир ойлик режамизни ишлаб чиқишиларимиз зарур.

Мен бошчилигимда сектор раҳбарлари, бир ой мобайнида аҳоли мурожаатларини қонун доирасида ҳал қилишни ташкил этамиз.

Эртадан бошлаб, фуқароларнинг халқ қабулхоналари томонидан кунлик қабули йўлга қўйилади.

Шунингдек, аҳолидан тўғридан-тўғри туну кун мурожаат қилиниши учун туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоғида алоҳида саҳифаташкил этилади.

Ўтган 6 ойда Халқ қабулхоналарига бандлик ва тадбиркорлик масалалари бўйича келиб тушган аксарият мурожаатларни қонун доирасида тўлиқ ҳал қилиш имкониятлари мавжуд.

Яъни, маҳаллаларда хатлов ўтказиб, аниқланган ишсиз фуқароларни касб ва тадбиркорликка ўқитиш, бизнес лойиҳаларини тайёрлаш, уларга кредит ва субсидия олишга кўмаклашиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мумкин.

Ёки, хонадонларни, "оғир маҳалла”ни "етакчи” тадбиркорларга бириктириб, аҳолини доимий иш билан таъминланиш имконияти мавжуд.

Бундай ташаббусларни ҳар бир сектор кўтариб чиқиши, бу орқали халқни рози қилиши зарур.

Тумандаги ҳар бир ташкилот ва бўлим ўз йўналишида, энг кўп келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиб, уларга сабаб бўлаётган омилларни мунтазам бартараф этиб бориши зарур.

Мисол учун, электр ва газ, бандлик, уй-жой, кредит масалалари билан боғлиқ мурожаатлар камайгани йўқ.

Шу боис, ҳар бир йўналиш бўйича бир ой муддатдатизимли муаммоларни қонун доирасида ҳал этиш ва мурожаатларни барчасини қонуний ечимини топиш бўйича режа ишлаб чиқиши керак.

Эртадан бошлаб, ҳар бир сектор ва тизим раҳбари бир ой давомида энг оғир ҳудудларга чиқиб, фуқаролар билан "фуқаробай” учрашади ва уларнинг муаммоларини қонуний ҳал қилиш чораларини кўради.

Қадрли Навбаҳаорликлар,  

Дунёда турли хил манфаатларнинг туқнашуви юз бераётган бир пайтда, юртимизнинг чегаралари дахилсизлиги таъминланган, барча имконятларимиз етарли. Жонажон Ўзбекистонимиз давлат мустақиллигининг 30 йиллик тўёнасини барча йўналишларда улкан муваффақиятлар, юқори кўрсаткичлар билан қарши олаётган туманимизда бу кўрсаткичларни икки баравар ошириш имкониятлари мавжуд. Лекин "Сабрнинг таги олтин” дейди доно халқимиз. Шунинг учун, амалдаги тартиб қоидалардан келиб чиқиб, мурожаатлар бериш кетма-кетликга риоя қилсак, ишимиз янада яхшиланар ва вақтимиз ҳам тежалар эди.

Хусусан, Сизлардан муаммо ва таклифлар бўйича аввало яшаб турган маҳаллангизга, ундан кейин муаммо ҳал бўлмаган тақдирда секторларга, туман халқ қабулхонасига, бу тизимларда ҳал бўлмаган мурожаатларни эса туман ҳокими, яъни Менга, шундан сўнг юқори даражадаги давлат идораларигамурожаат этишингизни илтимос қилардим.

Биз барча тизим ходим ва мутассадилари халқ манфаати, унинг розилиги учун хизмат қилишга, муаммоларни қонун доирасида ечимини излаш ва ҳал қилишга бел боғлаганмиз. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, "Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир”. Биз учун фақат масъулиятгина эмас, обрўси дунёда тобора ортиб бораётган Янги Ўзбекистонни барпо этиш даврида фаолият юритаётганимиз учун улкан фахр ҳамдир.

 Эътиборингиз учун катта раҳмат.

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРИМИЗДА

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.