2021 йилнинг 7-10 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган бадиий гимнастика спорт тури буйича Осиё чемпионатининг натижаларига кўра, Ўзбекистон жамоаси гуруҳ машқларида кўпкураш баҳсларида 1-ўринни олиб, олтин медални қўлга киритди. Жамоа сафида бўлган Навбаҳор тумани "Арабхона" маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган Сафоева Севара ҳам ушбу олтин медални кўлга киритишда ўз ҳиссасини қўшди. Энг қувонарлиси ва асосийси Севара Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпиада уйинларига лицензияни қўлга киритди. Навбаҳор тумани ҳокими ҳамда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари спортчининг оиласига ташриф буюриб яқинларини ушбу ютуқ билан табриклашди.