“Ўзбектелеком” АК Навоий филиали Навбаҳор туман телекоммуникация

"Ўзбектелеком” АК Навоий филиали Навбаҳор туман телекоммуникация боғламасида ҳозирги кунда 30 га яқин ишчи-ходимлар ўз иш фаолиятини олиб боришмоқда. Туманда ижтимоий соҳа объектлари, мактаб, боғча, қишлоқ врачлик пунктлари, маҳалла фуқаролар йиғинларида оптик толали GPON технологияси асосида хизмат кўрсатилмоқда.
  Шунингдек, Навбаҳор туманидаги барча аҳолига телекоммуникация етиб бормаган аҳоли пунктларига оптик, яъни шиша толали кабеллар асосида ўрнатилмоқда. Ҳар бир ҳудуд ва маҳаллаларга электромонтёрлар бириктирилган бўлиб, аҳолини талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда иш фаолиятини олиб бормоқдалар. Интернетга бўлган талаб ошганлигини инобатга олган ҳолда ходимлар ўз меҳнатларини амалда қўллаб келмоқда.
  Ўтган  2020 йил давомида Навбаҳор тумани ҳудудларига камида 100 км дан зиёд оптик толали кабеллар ётқизилган. Ушбу ишлар жорий йилда ҳам давом эттирилмоқда. Шунингдек аҳолини талаб ва мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда уларни хонадонларига ҳам бориб WiFi хизмати ҳам ўрнатиб берилмоқда. Шартномалар тузилиб аҳоли ва ташкилотларни талаб, истакларини ўз вақтида бажаришни алоҳида эътиборга олган ҳолда бажариб келинмоқда.
 
“Ўзбектелеком” АК Навоий филиали Навбаҳор туман телекоммуникация
“Ўзбектелеком” АК Навоий филиали Навбаҳор туман телекоммуникация
“Ўзбектелеком” АК Навоий филиали Навбаҳор туман телекоммуникация
“Ўзбектелеком” АК Навоий филиали Навбаҳор туман телекоммуникация

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.