Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш

Халқимиз азалдан ўлкамизни босқинчилардан ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва дахлсизлиги учун курашган қахрамонларини эъзозлаб келади ҳамда уларни ҳеч қачон эсидан чиқармайди.
Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, фронт ортида оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли синовларда ўзлигини йўқотмаган, имони бутун аждодларимизга меҳр-оқибат кўрсатиш том маънода миллий анъанага айланди.
Ўзбекистон  Республикаси Президентининг ПҚ-5081-сонли "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан туманимизда 2-жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда фронт орти меҳант фахрийларини Навбаҳор туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан ҳолидан хабар олиниб, уларнинг реабилитация техник воситаларига муҳтожлиги аниқланди.
Навоий вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси томонидан ажратилган  реабилитация техник воситаларига муҳтож 2-жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда фронти орти меҳнат фахрийларидан 2 нафари ўтиргичли аравача, 3 нафари эшитиш мосламаси, 10 нафари хасса билан таъминланди.
 
Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш
Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш
Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш
Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.